Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил якунлари ва 2022 йилда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари ҳақидаги мурожаатида ёшлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида тўхталди.
Маълум қилинишича, ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда бандлигини таъминлашда уларнинг назарий билимларини амалиётда рўёбга чиқариш мақсадида Талабалар шаҳарчасида Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопарки ташкил этилади.
Ушбу технопаркда учта тизим – таълим, фан ва ишлаб чиқариш уйғунлаштирилган, дейилади мурожаатда.






