АсосийJamiyat

Тошкентда савдо ва турар жой мажмуаларини қамраб олган “Дарё бўйи” мажмуаси барпо этилади

'Тошкентда савдо ва турар жой мажмуаларини қамраб олган “Дарё бўйи” мажмуаси барпо этилади'ning rasmi

Хизматлар соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Чирчиқ дарёсининг шаҳардан оқиб ўтувчи 16 км қисмида дарё ўзанини 50метргача қисқартириш ва ободонлаштириш ҳисобига, 306гектар ер майдони очилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 2021 йил якунлари ва 2022 йилда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари ҳақидаги мурожаатида қайд этилган.  

Ушбу янги ўзлаштириладиган ерда рекреацион зона, пиёда йўлаклари, савдо, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, ишлаб чиқариш ва турар жой мажмуаларини қамраб олган “Дарё бўйи” мажмуасини барпо этиш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиб, бугунги кунда унинг 1-босқичи жадал суръатларда олиб борилмоқда.

"Янги қўшилган ҳудуддаги мавжуд қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, шаҳримиз аҳолисини сифатли, арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида замонавий мева-сабзавотчилик комплекси ташкил этишни ҳам режалаштирганмиз", - дейди Тошкент шаҳар ҳокими. 

 

    Бошқа янгиликлар