АсосийJamiyat

Касалланишлар камайди, ўлим сони ортди — ССВ коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида  

'Касалланишлар камайди, ўлим сони ортди — ССВ коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида   'ning rasmi

Кеча Ўзбекистонда 165 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди.

ССВнинг маълумотига кўра, 2021 йил 23 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197918 (+165) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 15 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 4 нафари Жиззах вилоятида,
  • 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 17 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 8 нафари Фарғона вилоятида,
  • 12 нафари Хоразм вилоятида,
  • 28 нафари Тошкент вилоятида,
  • 54 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1475 нафарни ташкил қилмоқда

    Бошқа янгиликлар