Мамлакатда фаолият юритиш истагида бўлганларга муҳим янгилик.
Россия Федерациясининг ПИК-Индустрия, Клинский строительный комбинат салоҳиятли иш берувчилари томонидан Калуга, Тула, Москва вилоятларида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурулиш соҳасининг кўплаб йўналишлари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда
Маълумот учун, фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади.
Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади.
Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади.
Бўш иш ўринлари бўйича танлов ўтказиладиган сана ва ҳудуд:
24 декабрь соат 11:00 да:
- Сирдарё вилояти
Гулистон ш., Хондамир кўч., 49-уй. "Ишга марҳамат" мономаркази.
Алоқа учун: 67 225-55-59.






