Шу йил 17 сентябрь куни соат 20:50 ларда, Мингбулоқ туманида яшовчи 1995 йилда туғилган йигит тумандаги ошхонада ишлайдиган таниши 1994 йилда туғилган аёлни пичоқлади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, йигит аёлни ўзи билан бирга яшамаётганлиги учун ёнида бўлган ош пичоқ билан кўкрак орқа девори ва чап қулоқ орқа қисмига бир маротабадан уриб, тан жароҳати етказган.
Маълум қилинишича, 26 ёшли йигит аввал ҳам Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан судланган.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 17 сентябрь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






