Наманган вилояти Мажбурий ижро бюроси 19.500 АҚШ доллорини "йўқ қилди". Наманган вилоятидан махсус мухбиримиз Умида Қўшоқованинг хабар беришича, мазкур пуллар сохта бўлиб чиққан.
Вилоят Мажбурий ижро буюроси томонидан берилган маълумотларга караганда, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида суд органлари томонидан келган, тегишли тартибда йўқ қилиш билан боғлиқ 10дан ортиқ ижро ҳужжатлари ижроси таъминланган.
Жумладан, 27.150 сохта АҚШ доллари йўқ қилинган. Улар сафига бугун яна 19.500 АҚШ доллари қўшилди. Холислар иштирокида 50 купюраликдан иборат 19.500 сохта АҚШ доллари ёқиб юборилди.






