АсосийJamiyat

ЖССТ маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳаво ифлосланишидан ўлим даражаси бўйича дунёда учинчи ўринда. Ифлосланиш эса йилдан йилга ёмонлашмоқда

'ЖССТ маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳаво ифлосланишидан ўлим даражаси бўйича дунёда учинчи ўринда. Ифлосланиш эса йилдан йилга ёмонлашмоқда'ning rasmi

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида ўрнатилган мослама маълумотларига кўра, шаҳар ҳавоси тобора ифлосланиб боряпти. 

Ҳозиргача АҚШ Давлат департаменти ҳаво сифатини ўлчаш ва уни мониторинг қилиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқиш доирасида дунё бўйлаб 50 дан зиёд АҚШ элчихоналари ва консулликларида ҳаво сифати мониторларини ўрнатган.

Жумладан, 2018 йил май ойида Тошкентда ҳам ҳаво сифати монитори ўрнатилган бўлиб, ҳар соат ҳаво сифатини текширади ва маълумотларни www.aqicn.org сайти орқали онлайн кузатиб бориш имкони бор. 

Мазкур сайтдаги маълумоига кўра, 2021 йилга келиб Тошкент ҳавосининг сифати олдинги йилларга нисбатан пасайган.
Хусусан, ҲСИ классификасиясига асосланган “яшил” кунлар сони кескин камайиб, 2021 йил 22 ноябр ҳолатига кўра 2021 йилда атиги 23 кунни ташкил қилган.

Бу кўрсаткич қўшни мамлакат пойтахт шаҳарларига таққослаганда Тошкент шаҳрида жуда паст. Тожикистон пойтахти Душанбе ва Афғонистон пойтахти Кобулда мазкур кўрсаткич Тошкентдаги билан деярли бир хил. Аммо Тошкентнинг шимол ва шимоли-ғарбида жойлашган Туркманистон пойтахти Ашхобот, Қозоғистон пойтахти Нур-Султон ва Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳарлари деярли бир хил минтақавий иқлимга мансуб бўлишига қарамай, ҳавонинг сифати пойтахтимиздагига нисбатан бир неча баробар юқорироқ.

Аввалроқ  Ўзбекистон атмосферасида ҳаводаги чанг миқдори белгиланганидан беш баробарга ортгани ва республиканинг ҳавоси энг ифлос ҳудудлари рўйхати эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

    Бошқа янгиликлар