Айни пайтда "Қамчиқ" довонида қорли совуқ об-ҳаво кузатиолмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўлни қордан тозалаш ва музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ишларини мувофиқлаштириб бормоқда.
ЙҲББ Матбуот хизмати хабарига кўра, довонга туман тушганлиги ҳисобига йўлда кўринувчанлик қисқарган. Йўллар ҳолати яхши. Мазкур йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчилардан:
- тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;
- оралиқ масофани сақлаб;
- ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўралади.






