Талабалар, лицей ва мактаб ўқувчилари жорий йилнинг 28 декабрдан қишки таътилга чиқади.
Олий таълим вазирлиги бу ҳақда маълум қилди.
"Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари (касб-ҳунар мактаби, коллеж ҳамда техникумлар) ўқувчилари учун 2021 йил 28 декабрдан 2022 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди",-дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, дарс жараёнлари 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.






