Президент Садир Жапаров Марказий Осиё ММА Конфедерацияси раҳбари Отабек Умаровни Қирғизистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда "kabar.kg" хабар берди.
Ҳужжатга кўра, Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида маданият ва спорт соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Марказий Осиё ММА (аралаш санъат) конфедерацияси раҳбари, Осиё Олимпия кенгаши вице-президентиУмаров Отабек Мухаммадалиевич Қирғизистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланади. .






