АсосийJinoyat

"Опий", "Гашиш", "Марихуана"...   Сурхондарёда гийоҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ фош этилди  

'"Опий", "Гашиш", "Марихуана"...    Сурхондарёда гийоҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ фош этилди   'ning rasmi

Сурхондарёда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи бир эмас, бир неча шахслар ушланди. Вилоят ИИБ фош этилган ушбу уюшган гуруҳ ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 15 ноябрь куни соат 23:00 ларда Термиз шаҳрида  "Бўстон" маҳалласи ҳудудида номаълум шахс ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ППХБ ходимлари томонидан текширилганида, унинг ёнидан 1 дона гугурт қутисига қадоқланган, соф вазни 3.55 грамм "Марихуана" гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Суриштирув давомида фуқаро ушбу моддани таниши, шаҳарнинг "Маърифат" маҳалласида яшовчи фуқародан 300.000 (уч юз минг) сўмга сотиб олганлигини айтган.

Тадбир давомида унга ушбу воситани пуллаган фуқаро 17 ноябрь куни соат 12:00 ларда  соф вазни 0.40 грамм "гашиш"ни тадбирда фойдаланилган пуллар эвазига сотганида ашёвий далиллар билан ушланган. 

У ушбу гиёҳвандлик воситасини шаҳарнинг "Мажнунтол"маҳалласида яшовчи, одамдан  250.000 (икки юз эллик минг) сўмга сотиб олганлигини аниқланган.

Шундан сўнг, "Мажнунтол" маҳалласида ҳам тадбир ўтказилган.

Ушбу маҳаллада тадбирга асосан бир бўлак, соф вазни 0.78 грамм "гашиш" гиёҳвандлик воситасини сотилаётан вақтда ушланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Тадбирда ушланганларнинг барчасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани айтилади.

    Бошқа янгиликлар