Тошкентда бир ҳафта давомида ўтказилган "Кураш ҳафталиги" тадбирларига "Комил Юсуп" кураш клуби очиқ биринчилиги якун ясаб берди.
Туризм ва спорт вазирлиги бу ҳақда маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳафталик доирасида ўтказилган мусобақада Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 200 нафарга яқин ёш полвонлар ҳамда Барчиной издошлари гиламга чиқишган. Тадбир аввалида замонавий кураш қоидалари асосчиси Комил Юсуповнинг ўзбек курашини халқаро майдонга олиб чиқишига бағишланган видеоролик ҳам намойиш этилган.
"Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўз олган мутассади ташкилот вакиллари ҳам Комил Юсуповнинг ўзбек кураши равнақига қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлашди. Таниқли санъаткорлар томонидан янграган куй-қўшиқлар эса ёш полвонларга янада куч-ғайрат бағишлади",-дейди вазирлик йиғилишнинг маданий жиҳатига ҳам алоҳида тўхталиб.
Қуйида эса йигитлар ва қизлар ўртасида ўтказилган мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:
Ўғил болалар:
-27 кг вазн тоифасида:
1. Амируллаев Акбар – Тошкент ш.,
2. Фарҳодов Имомиддин – Тошкент ш.,
3. Қўзиев Сарвар – Навоий вилояти,
3. Тоштурдиев Рамзиддин – Тошкент ш.,
-33 кг:
1. Жовлиев Иброҳим – Тошкент ш.,
2. Икромов Фаррух – Жиззах вилояти,
3. Юлдашалиев Исломхўжа – Тошкент ш.,
3. Бобожонов Муродилла – Жиззах вилояти,
-40 кг:
1. Тошпўлатов Баркамол – «Комил Юсуп» кураш клуби,
2. Шарипов Мироншоҳ – Бухоро вилояти,
3. Шаҳобиддинов Набижон – Андижон вилояти,
3. Эгамбердиев Пўлат – Тошкент ш.,
+40 кг:
1. Аминов Шароф – Бухоро вилояти,
2. Жулиев Асилбек – Қашқадарё вилояти,
3. Хонгелдиев Умар – Тошкент ш.,
3. Тукинов Жасур – Тошкент ш.
Қизлар
-32 кг:
1. Дониёрова Сабина – Тошкент ш.,
2. Абдуҳакимова Хуршида – Тошкент ш.,
3. Дўстқобилова Қибриёхон – Қашқадарё вилояти,
3. Усмонова Фотима – Фарғона вилояти,
-38 кг:
1. Рўзимуродова Моҳира – Қашқадарё вилояти,
2. Бойматова Муштарий – Қашқадарё вилояти,
3. Умрзоқова Фотима – Тошкент ш.






