АсосийJamiyat

Қарши туманида дастлабки "Оилавий болалар уйи" ташкил этилди

'Қарши туманида дастлабки "Оилавий болалар уйи" ташкил этилди'ning rasmi

Қарши тумани Хониён МФЙда яшовчи С.Собиров савобли ишга қўл урди. Унинг хонадонида тумандаги дастлабки "Оилавий болалар уйи" ташкил этилди. Бу ҳақда ДХА Қашқадарё бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, хонадон эгаси меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил болани ўз фарзанди каби қабул қилди. Болаларнинг энг каттаси 15 ёшда бўлиб, кичиги эса 10 ёшда.

Қарши тумани Давлат хизматлари маркази масъуллари мазкур болалар уйида бўлиб, сайёр тартибда "Оилавий болалар уйи" ни давлат рўйхатидан ўтказишди. Болаларнинг келгусида ўз орзуларига эришиши учун бу хонадонда барча шароитлар мавжуд эканлигига гувоҳ бўлишди.

Шунингдек, марказ масъуллари болажонларга янги йил совғаларинини улашишди.

    Бошқа янгиликлар