“Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси Қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарорда Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг амалдаги штат бирликлари доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармаларида 1 нафардан олий педагогик маълумотга эга, таълим муассасалари билан ҳамкорликда хизмат олиб борувчи алоҳида катта инспектор лавозимини жорий этиш белгиланган.
Маълумот учун, таълим муассасаларида хизмат қилувчи катта инспекторга қуйидаги вазифалар юклатилмоқда:
- Таълим муассасаларида ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, викторина ва мусобақаларни ташкил этиш, тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлаш;
- мактабларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш бўйича яратилган шароитларни ўрганиг, мониторинг қилиш ва баҳолаш;
- аниқланган камчиликлар юзасидан юқори турувчи ташкилотларга тақдимномалар, ахборотномалар киритади;
- таълим муассасаларида мазкур қарор доирасида амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш;
- ҳар ҳафтада Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бош бошқармасига амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериш.
Қарорда қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар ўқувчиларда йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ҳамда уларнинг йўл ҳаракати қоидалари бўйича саводхонлигини аниқлаш механизмини яратилади.






