АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонга Каспий денгизи орқали совуқ ҳаво кириб келади

'Бугун Ўзбекистонга Каспий денгизи орқали совуқ ҳаво кириб келади'ning rasmi

Бугун, 21 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, республика бўйлаб ёғингарчиликсиз ҳаво кутилган бўлсада, куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида, кечга томон Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарёда вилоятларининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Шунингдек, туман тушиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. Шамол 7-12 м/с гача эсади. Баъзи жойларда 25-28 м/с ни ҳам ташкил этиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10м/с гача эсиши, кечга томон 13-15м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 18-20 даража илиқ бўлиши айтилади.

Шунингдек, тоғли ҳудудларда  ёғингарчилик кузатилади. Жойларда бироз кучлироқ ҳам бўлиши мумкин. Шамол  17-22м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳарорат 5-10даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар