АсосийSport

УЕФА "Тоттенҳэм"га техник мағлубият ёзди. Клуб ЕКЛни тарк этди

'УЕФА "Тоттенҳэм"га техник мағлубият ёзди. Клуб ЕКЛни тарк  этди'ning rasmi

УЕФА Конференциялар лигаси 6-тури доирасида "Тоттенҳэм"нинг Франциянинг "Ренн"га қарши қолдирилган ўйини бўйича қарорини эълон қилди.

Унга кўра, УЕФА инглиз жамоасига техник мағлубият ёзди. Мазкур ўйин "Тоттенҳэм" жамоасида юзага келган коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли "Ренн"га қарши ўйинни ўтказмаган эди.

Шу тариқа, "Тоттенҳэм" "G" гуруҳида 7 очко билан 3-ўринда қолди. "Ренн" (11 очко) ва "Витесс" (10) жамоалари турнирдаги иштирокини плей-офф босқичида давом эттиради. 

Бошқа янгиликлар