Халқ таълими вазирлиги томонидан болалар хавфсизлиги ҳамда турли пул йиғимларининг олдини олиш мақсадида мактабларда янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ айрим чекловлар жорий қилганлиги ҳақида маълумот берилган эди.
Вазирлик томонидан мактабларга Янги йил байрамини режалаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ чеклов юзасидан тегишли хати нотўғри талқин қилинганини маълум қилди ва хабарномани қўшимча изоҳлади.
Унга кўра, мактаблар ҳудудида янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Пул йиғимлари ҳамда ота-оналарнинг эътирозларини олдини олиш мақсадида ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шаҳобчаларида мактаб ўқувчиларига Янги йил байрамини ўтказиш тавсия этилмаслиги айтилди.
Баёнотда Республика махсус комиссиясининг турли хил корпоратив байрам ва кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ тақиқлар вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотларига тадбиқ этилганлиги маълум қилинган.






