Ўз мурожаатномасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев “темир дафтар”даги эхтиёжманд оилалар таркибида бўлган меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг 45 149 нафари (99,7%) бандлиги таъминлангани ва “темир дафтар”даги оилаларнинг 94 фоизи камбағалликдан чиқарилгани ҳақида маълумот берди.
Бунга изоҳ сифатида у: “Бугунга қадар камбағаллик даражасини қисқартириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг тегишли қарорлари билан қўшимча даромадлар манбаи яратилган 30 371 та эҳтиёжманд оиланинг 94 фоизи рўйхатдан чиқарилган. Лекин уларнинг ҳаммаси назоратда”, - деди.
Унинг ҳисоб беришича жорий йилда "Темир дафтар"га киритилган 15190 та оилага ҳамда "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га киритилган жами 94 минг нафардан зиёд фуқароларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилди, жами 3 та жамғармага маҳаллий бюджетдан 42,6 млрд. сўм маблағ ажратилган.
Ҳозирда “темир дафтар”да қолаётган 2062 та
(7 943 нафар оила аъзоси) эҳтиёжманд оилаларни турмуш ҳолатини яхшилаш бўйича барча зарурий чора-тадбирлар (жумладан, моддий ёрдам кўрсатиб бориш, озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш, кўрикдан ўтказиб тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ижтимоий муаммоси ечими ишлари) амалга оширилади.
Сардорбек Раҳмонқулов






