АсосийJamiyat

Бюджет, бандлик, йўл, сув, электр: Қорақалпоғистонда бу йил қандай ўзгаришлар бўлди?

'Бюджет, бандлик, йўл, сув, электр: Қорақалпоғистонда бу йил қандай ўзгаришлар бўлди?'ning rasmi

Жорий йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари режадан 5-24 фоиз оралиғида ўсган. Бу ҳақда айни пайтда Вазирлар Кенгашининг раиси Қаҳрамон Сариев Қорақалпоғистон Республикасини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2022 йилги режалар тўғрисидаги мурожаатномасида маълум қилди.

Бандлик 

Яратилган янги иш ўринлари сони 23 100 та – режа 105 фоиз. Бу эса аҳолининг ишсизлик даражаси йил бошидаги 10,5 фоиздан 9,5 фоизга камайишига сабаб бўлган.

Бюджет 

Қорақалпоғистон Республикаси йил давомида:

  • давлат бюджетига 1 трлн. 767 млрд. сўм;
  • маҳаллий бюджетга 1 трлн. 680,6 млрд. сўм;
  • республика ихтиёрига 66,5 млрд. сўм эркин қолдиқ маблағлари қолиши режалаштирилган.

Инфратузилма

Жорий йилда Қорақалпоғистонда:

  • 505,6 км ички йўллар таъмирланган;
  • 680,6 км ичимлик сув тармоғи қурилган (таъминланганлик даражаси 68,1 фоизга етган);
  • 843,6 км тармоқ ва 207 дона трансформатор пунктлари реконструкция ва модернизация қилинган (бу билан 71 мингдан ортиқ хонадон, 1,0 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари ҳамда 180 дан ортиқ ижтимоий соҳа муассасаларининг электр таъминоти яхшиланган).

 

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар