АсосийJamiyat

"Жойига бориб, ўзим ўргандим..." Қашқадарё ҳокими Қаршидаги хароб ётоқхона ҳақида гапирди

'"Жойига бориб, ўзим ўргандим..." Қашқадарё ҳокими Қаршидаги хароб ётоқхона ҳақида гапирди'ning rasmi

Айни дақиқаларда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовнинг  вилоятни 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йил учун белгиланган вазифалар юзасидан мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда. 

Вилоят ҳокими ўз мурожаатида “Шодлик” маҳалласидаги ётоқхонага ҳам тўхталди, дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати. 

"Қарши шаҳридаги “Шодлик” маҳалласида жойлашган ётоқхона масаласига ҳам тўхталиб ўтишим жоиз.

Ижтимоий тармоқларда ёритилган мазкур муаммони жойига бориб, ўзим ўргандим. Аҳоли билан мулоқотда бўлдим.  

Мени қаттиқ ташвишга солгани, ётоқхонада ҳеч қандай шароити бўлмаган хоналарда яшаётган фарзандлар таълим-тарбияси ва тақдири қандай кечади.

Тезлик билан бу ерда ҳомийлик асосида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Вилоят раҳбари сифатида айтишим керак, ётоқхонада турадиган ҳар бир инсоннинг тақдири алоҳида эътиборга олинган.  

Талабга кўра, уй-жойга эҳтиёжи бор бўлган фуқароларга уй-жой берилади, даволаниши зарур бўлганларга тиббий хизмат кўрсатилади, ёлғиз, боқувчисини йўқотган одамларнинг тақдири ҳам эътиборимизда", - дейиди Муроджон Азимов мурожаатида. 

    Бошқа янгиликлар