АсосийJamiyat

Самарқандда йўқолиб қолган 16 ёшли қиз топилди

'Самарқандда йўқолиб қолган 16 ёшли қиз топилди'ning rasmi

Бир муддат аввал Самарқандда бедарак йўқолган 16 ёшли қизни топишда ёрдам сўралаётгани ҳақида ёзгандик.

Айни дамда вилоят ИИБ берган хабарга кўра, йўқолган қиз ОАВ ва жамоатчилик ёрдами билан топилган.

"Хабар ижтимоий тармоқларда тарқатилгандан сўнг, кўплаб тармоқ фаоллари, юртдошларимиз бунга бефарқ бўлишмади",-таъкидлайди ИИБ.

Қайд этилишича, куча тунда номаълум фуқаро телефон орқали қўнғироқ қилиб, ушбу қиз йўқолганлиги тўғрисидаги эълонни кўрганлигини айтиб, қиз тўғрисида маълумот берган.

Қўнғироқдан сўнг, соат тунги 3:00 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ЙҲХБ ходимлари Нихола турган жойни аниқлаб, уни соғ-саломат ИИБ га олиб келишади.

"Ҳозирда қизга ижтимоий, психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ барча ижтимоий фаол ватандошларимиз, журналист ва блогерларга миннатдорчилик билдиради",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар