АсосийDunyo

Улкан кўприкнинг "ноодатий қулаши" туфайли 4 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳодиса Хитойда юз берган.

'Улкан кўприкнинг "ноодатий қулаши" туфайли 4 киши ҳаётдан кўз юмди.  Ҳодиса Хитойда юз берган.'ning rasmi

Хитойнинг марказий Хубей провинциясининг Эчжоу шаҳрида пандус кўпригининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда "Sinxua" агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади Zamon.uz нашри.

Қайд этилишича, кўприкда юк машинаси йиқилиб, икки қисмга бўлиниб, ўзи билан бирга яна иккита транспорт воситасини судраб кетган. 

Натижада тўрт киши ҳалок бўлган, саккиз киши яраланган.

Дастлабки тергов натижалари шуни кўрсатдики, "қулаган" юк машинасининг оғирлиги 198 тонна бўлган.

Маълум қилинишича, воқеа жойида қутқарув гуруҳлари, ўт ўчирувчилар ва йўл полицияси иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, кўприк Шанхай-Чонгсин ва Дакин-Гуанчжоу экспресс йўлини боғлайди. У 2010 йил 28 сентябрда фойдаланишга топширилган бўлиб, узунлиги 731,08 метр, эни 13 метрни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар