АсосийJamiyat

"Бандлик, кредит, ижтимоий ёрдам..." Омбудсман олдига умид билан борган фуқаролар мурожаати қандай ҳал этилди?

'"Бандлик, кредит, ижтимоий ёрдам..." Омбудсман олдига умид билан борган фуқаролар мурожаати қандай ҳал этилди?'ning rasmi

Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Омбудсман ахборот хизмати хабарига кўра, 100 нафарга яқин фуқаро иштирок этган қабул давомида уй-жой, бандлик, ижтимоий ёрдам, фирибгарлик, суд-ҳуқуқ, кредит ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган.

Якунда уларнинг барчаси назоратга олинган. Қайд этилишича, баъзи мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар ҳам берилган.

"Қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларни ўрганиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш буйича ишга киришилди. Жойига чиқиб ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилди" - дейилади хабарда.

 

 

    Бошқа янгиликлар