Сурхондарёда фуқаро автомашинасини жарима майдонидан чиқариш учун 300 доллар "таклиф қилди".
ИИВнинг хабар беришича, инспектор Б.Р фуқарога унинг бу ҳаракати жиноят эканлиги, бу бўйича жиноий жавобгарлик мавжудлигини тушунтиришига қарамасдан ҳайдовчи пора таклиф қилишда давом этган.
Шундан сўнг, ЙПХ инспектори Б.Р Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига пора таклиф қилаётган фуқаро И.К га нисбатан қонуний чора кўриш бўйича билдирги билан мурожаат қилган.
"Мазкур билдиргига асосан, 2021 йил 17 декабрь куни соат 20:00 ларда ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ЖХД ЙХҲХ ва Денов туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро И.К Денов тумани "Намозгох" маҳалласи ҳудудида жойлашган автомашиналарни вақтинча сақлаш жарима майдони ёнида 2.150.000 сўм ва 100 АҚШ долларинт берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди",- дейилади хабарда.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






