Самарқандда шам ёруғида уй вазифасини бажараётган бола ухлаб қолиши оқибатида хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Daryo» ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 16 декабрь куни соат 03:00 атрофида Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар шаҳарчасидаги Маданият маҳалласидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан икки ёнғин ўчириш ва қутқарув гуруҳи етиб келди ва 30 дақиқада ёнғинни ўчиришди.
Ёнғин оқибатида мебель ва бошқа идишлар ёниб кетган, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғиннинг тахминий ҳодисаси электр таъминотидаги узилиш бўлиб, бола уй вазифасини шам ёруғида бажарган.






