АсосийJamiyat

Адлия вазирлигининг Фейсбук ва Инстаграмдаги саҳифаси расмий мақомга эга бўлди

'Адлия вазирлигининг Фейсбук ва Инстаграмдаги саҳифаси расмий мақомга эга бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Адлия вазирлигининг расмий саҳифасига ўхшаш сохта саҳифалар пайдо бўлганлиги, улар орқали аҳолини чалғитувчи ахборотлар тарқатилаётганлиги туфайли вазирликнинг Facebook ва  Instagram ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари махсус Verified (тасдиқланган)  белгисига эга бўлди.  Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, саҳифаларнинг расмий мақомга эга бўлиши сохта профиллар ҳамда ёлғон хабарлар тарқалишига чек қўяди.

"Эндиликда Сиз саҳифа номидаги махсус белги орқали уни сохта саҳифалардан осон ажратиб олишингиз ҳамда янги қонун ҳужжатлари, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор ва ишончли маълумотлардан биринчилардан бўлиб бохабар бўлишингиз мумкин!"- дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар