АсосийJinoyat

Наманганда уйида қиморхона ташкил этган шахс аниқланди

'Наманганда уйида қиморхона ташкил этган шахс аниқланди'ning rasmi

2021 йилнинг 4 декабръ куни соат 17:00 ларда, Наманган вилояти Норин туман ИИБ ходимлари томонидан ушбу туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида 5 нафар маҳалладошларига ўртага пул тикиб, қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берган.

Маълум бўлишича, хонадон эгаси ҳам улар билан бирга қимор ўйнаб, қиморхона ташкил этганлиги аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 декабръ куни Ўз.Р ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бошқа янгиликлар