Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарор билан хусусий секторга ўтказиладиган, шунингдек, давлат хусусий-шериклик асосида бериладиган фаолият турлари рўйхати тасдиқланади.
Уларнинг орасида валюта айирбошлаш ва молиявий хизматлар ҳам бор.
Бу орқали:
1. Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишини олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш.
2. Молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш кўзда тутилмоқда.






