АсосийSport

Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов жаҳон чемпионатида 6та медални қўлга киритди

'Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов жаҳон чемпионатида 6та медални қўлга киритди'ning rasmi

Бугун, 16 декабр куни пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида икки рақобатчи ҳамюртимиз томонидан 6 та медал қўлга киритилди.

Жаҳон чемпионатининг -109 кг гача бўлган вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтказилган баҳслар охирги икки Олимпия чемпионлари – ҳамюртларимиз Акбар Жўраев ва Руслан Нуруддинов ўртасидаги қизғин баҳсга айланиб кетди.

Даст кўтаришда Руслан Нуруддинов 185 кг тошни кўтариб, бронза медалини қўлга киритган бўлса, Акбар Жўраев 195 кг тошни ўзига бўйсундириб, дастлабки чемпионликни расмийлаштирди. Арманистонлик Симон Мартиросян эса 188 кг натижа кўрсатиб, кумуш медални ўзиники қилди.

Силтаб кўтариш машқларида эса ҳамюртимиз Акбар Жўраев 238 кг тошни кўтариб, икки кураш натижаларига кўра мутлақ жаҳон чемпионига айланди ҳамда 3 та олтин медал билан тақдирланди. Рио Олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов 236 кг натижа билан кумуш медалга эга бўлди ва икки кураш натижасига кўра ҳам кумуш медални ўзиники қилди. Арманистонлик Симон Мартиросян силтаб кўтаришда 228 кг билан бронза медалига эга чиқди.

Бошқа янгиликлар