АсосийJamiyat

"Ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар берилди" Омбудсман Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

'"Ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар берилди"   Омбудсман Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди'ning rasmi

Ўзаро мулоқот давомида Швейцария элчиси Омбудсман институти вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда Вакилнинг 2021 йил 10 ойлик фаолияти билан таништирилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёнига янги механизмларнинг татбиқ этилиши, қийноқларни олдини олиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар томонлар ўртасида муҳокама қилинган.

"Учрашув сўнгида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар берилди",-дея маълум қилади Омбудман ахборот хизмати.

    Бошқа янгиликлар