Италия Олий кассацион судининг қарорига биноан очлик ҳиссини бартараф этувчи озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаш энди мамлакатда жиноят ҳисобланмайди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Бундай қарор чиқарилишига ишсиз, украиналик Роман Остряковнинг 2011 йилда супермаркетдан икки бўлак пишлоқ ва сосиска ўғирлагани учун 6 ой қамоқ жазоси ва €100 жарима тўланганлиги сабаб бўлган.
Остряков қорни очлиги туфайли жиноят қилишга мажбур бўлганлигини ҳисобга олиб, суд унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деган қарорга келган.





