АсосийJinoyat

Бухорода 13 ёшли қиз аммасининг ўғлидан фарзандли бўлганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди

'Бухорода 13 ёшли қиз аммасининг ўғлидан фарзандли бўлганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Бухоро вилояти Жондор туманида мактабда таҳсил олувчи 13 ёшли қиз аммасининг 20 ёшли ўғлидан фарзандли бўлган.  

Туман халқ таълими бўлими мудири Латофат Жўраеванинг сўзига кўра, 2008 йилда туғилган Ш.М. Бухоро шаҳрида яшовчи аммаваччаси Р.T. билан ишқий муносабатда бўлиб юрган. Бир неча йил илгари ўрта мактабни тугатган Р.T. ишлаш учун Россияга ҳам қатнаб юрган. Хабарда айтилишича, у қизнинг ёш ва соддалигидан фойдаланган.

Бош прокурорининг матбуот котиби хабар беришича, ҳолати  юзасидан 30 ноябрь куни Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишига гумондор шахс (2003 й.т.) терговга жалб қилинган.  

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Бошқа янгиликлар