Италия ҳукумати мамлакатда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолат кўпайгани туфайли фавқулодда ҳолат режими 2022йил 31 мартгача узайтирилди. Бу ҳақда еuronews хабар берди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца сўзларига кўра, Европа Иттифоқига ташриф буюрувчиларни коронавирус тестидан ўтишни талаб қилувчи буйруқни имзолади.
Натижада, эмланмаганлар учун 5 кунлик карантин қайта жорий этилади. Мазкур чоралар камида 31 январгача амал қилади. Шунингдек, 15 декабрдан мактаб ва полиция ходимлари учун мажбурий эмлаш талаблари жорий этилади.






