Халқаро бокс федерацияси IBF боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди
Унга кўра биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев (10-0) чемпион сифатида қайд этилган. “Mj Kaka” шунингдек, WBA йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.
Яримўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида рингга кўтариладиган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (18-1) эса 1-поғонадан жой олган. У мазкур вазн тоифасида чемпионлик камари учун расмий даъвогар ҳисобланади. Айни пайтда IBF камари америкалик Эррол Спенсга тегишли. Бир неча кун аввал Абдуқаҳҳоров канадалик Коди Кровлига қарши тўқнашувда очколар ҳисобига имкониятни бой бериб қўйган эди.
Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) эса Шоҳжаҳон Эргашев (21-0) тўртинчи поғонада жойлашган. Шунингдек, ушбу вазнда Шаҳрам Ғиёсов (11-0) 11-поғонани эгаллаб турибди.






