АсосийJamiyat

Ипотека кредити олган ёш оила вакили даромад солиғидан озод қилиниши мумкин – Сенат "Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллади

'Ипотека кредити олган ёш оила вакили даромад солиғидан озод қилиниши мумкин – Сенат "Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни маъқуллади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама этилди.

Таъкидланишича, Солиқ кодексига солиқ юкини қисқартириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш борасидаги қуйидаги янги нормалар киритилмоқда:

  •  Жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳам ҚҚС объекти сифатида белгиланмоқда.

 

  • Тадбиркорлик субъектларини амортизация ажратмалари нормалари миқдорларининг оширилиши белгиланмоқда.

 

  • Инновацион ҳамда ички ва ташқи инвестицион фаолиятни рағбатлантириш мақсадида қўшимча “инвестициявий чегирма” нормаси киритилмоқда. 

 

  •  “Илмий тадқиқотларга ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар”ни ҳисобга олиш халқаро стандартларга мувофиқлаштирилмоқда.

 

  • Норезидентларнинг республика ҳудудида оладиган дивидендлари ҳамда хорижий инвесторлар киритган инвестициялардан дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадларидан солиқ тўлаши тартиби киритилмоқда.

 

  • Ёш оила томонидан олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни эр-хотин ёки улардан бирининг ёши белгиланган ёшдан ошгунига қадар ҳар бир солиқ даври давомида тегишли миқдорда қоплашга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш назарда тутилган.

 

  • Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун белгиланган имтиёз қўшимча равишда уларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жойлар бўйича улар 23 ёшга тўлгунига қадар амал қилиши белгиланиб, мол-мулк солиғидан озод этилмоқда.

 

  • Биноларга мол-мулк солиғини ҳисоблаш учун минимал қиймат белгилаш назарда тутилмоқда.

 

  • Ҳисобварақ-фактура ёки назорат-касса машинаси чекларида хўжалик юритувчи субъект амалга оширадиган фаолият тури ва хусусияти ёки харид қилинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмайдиган идентификация кодларини акс эттириш ҳолатлари бўйича жарима белгиланмоқда.

 

Қонун билан мулк солиғи, ер солиғи ставкалари ва имтиёзлари бўйича ўзгартишлар, фойдали қазилмани қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, фойдали қазилмаларнинг айрим турларига нисбатан солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари, фойдали қазилмаларни қазиб олишда махсус рента солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш бўйича қўшимчалар киритилмоқда.

Сенат аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

    Бошқа янгиликлар