АсосийJamiyat

Чироқчида ер чўғ бўлиб ёнмоқда. Экоқўмита тахминий сабабларни маълум қилди

'Чироқчида ер чўғ бўлиб ёнмоқда. Экоқўмита тахминий сабабларни маълум қилди'ning rasmi

“Чироқчи тумани Хўжа Aбдужаббор қишлоғида ер чўғ бўлиб ёнишда давом этмоқда. Ёниш ер тагидан чиқяпти. Ёнишни тўхтатиб бўлмаяпти. Ёниш нимадан ёки нима учун эканлиги номаълум. Ёмғир ёққанда кучаяди, дейилмоқда” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза   қилиш бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Маълум қилинишича, Чироқчи туман “Янгиқурилиш” МФЙ Хўжа Абдужаббор қишлоғи ҳудудидаги ердан чиқаётган тутун Чироқчи туман назорат иснпекцияси инспекторлари, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, Ҳудудгаз таъминот туман филиали ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида тахминан 0,10 га ер майдони аввал ёниб ўчганлиги ва ҳозирда кунда тахминан 0,01 га ер майдони устидан тутун чиқиб атрофга бадбўй ҳид тарқалаётганлиги кузатилди.

Ўрганиш давомида ушбу қишлоқда яшовчи оқсоқоллар бу жой тахминан 50-70 йиллар олдин чуқурлик жой бўлиб, қамишзор бўлганлиги ва йиллар ўтиб қамишлар устига тупроқ ёпилиб кетганлиги таъкидланди.

Ушбу ҳолат бўйича Геология соҳаси мутахассисларининг ўрганиш ўтказиб хулосалари тақдим қилингунга қадар, дастлабки хулоса ер остидаги қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши натижасида ушбу ҳолат юзага келганлиги бўйича дастлабки хулоса қилинди.

"Ҳолатни ўрганиш ишлари давом этмоқда, ўрганиш якунлари бўйича батафсил маълумотларни тақдим этамиз", - дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар