Куни кеча Беларусь томонининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги делегация аъзолари Минск шаҳрига ташриф буюришди.
Қайд этилишича, учрашув давомида ҳар икки томон раҳбарлари хавфсизлик ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳкоама қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг маълум қилишича, учрашув якунида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро тажриба алмашиш борасидаги амалий чора-тадбирларни 2022-йилда амалга оширилиши кўзда тутилган ҳамкорлик режаси имзоланди.
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва “Беларусь Республикаси Ҳарбий академияси” таълим муассасасининг Ички қўшинлар факультети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.






