АсосийJamiyat

"Ўзгидромет": "Бугун Ўзбекистонда ҳаво 5° гача совийди"

'"Ўзгидромет": "Бугун Ўзбекистонда ҳаво 5° гача совийди"'ning rasmi

Бугун, 15 декабрь кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир, қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда"Ўзгидромет" маълум қилди.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Таъкидланишича, пойтахтда куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 1-3° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик бўлади, туман тушиши ҳам мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар