АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда "Қизил китоб"га кирган кийик ва қуёнларни ўлдирган браконьерларга жиноят иши очилди

'Қорақалпоғистонда "Қизил китоб"га кирган кийик ва қуёнларни ўлдирган браконьерларга жиноят иши очилди'ning rasmi

2021 йил 12 декабрь куни браконьерлар томонидан Қорақалпоғистон  Республикаси Қўнғироткўл овул фуқаролар йиғини атрофидаги чўл ҳудудида 14 та кийик отиб ўлдирилиб, гўшти бўлаклангани ҳақида хабар берилган эди. 

Республика Бош прокурори матбуот котибининг маълум қилишича,  браконьерлар 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуёнларни овлаганлиги ҳолати  юзасидан ўтказилган текширишда Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсига 190 млн. 350 минг сўмлик жуда кўп миқдордаги моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўрт нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми “е” ва “ж” бандлари (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.  

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар