Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Д. отаси Р. раҳбарлигидаги “M” фермер хўжалигига қарашли 5 гектар ер майдонини ҳамда ушбу ер майдони атрофидаги аслида эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган яна 15 гектар ер майдонини фуқаро Л.га 70 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, танишлари орқали ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига, олдиндан 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






