13 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 240 485 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 49 393 нафарни,
2-босқич эмланганлар 138 320 нафарни,
3-босқич эмланганлар 52 772 нафарни ташкил қилди.
️Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 304 489 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 299 019 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 11 935 955 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 069 515 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (41 624 доза),
Қашқадарё вилояти (32 830 доза),
Тошкент шаҳри (25 790 доза) банд қилди.
️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,3 фоизни ташкил қилмоқда.






