АсосийDunyo

Ўзбекистонлик ёш мутахассис “Samsung Electronics” компанияси жорий этган “Йилнинг энг яхши ходими” халқаро мукофотига сазовор бўлди. Компаниянинг дунё бўйлаб 250 мингдан ортиқ ходими бор

'Ўзбекистонлик ёш мутахассис “Samsung Electronics” компанияси жорий этган “Йилнинг энг яхши ходими” халқаро мукофотига сазовор бўлди. Компаниянинг дунё бўйлаб 250 мингдан ортиқ ходими бор'ning rasmi

Ўзбекистонлик ёш мутахассис  Низомиддин Исмоилов “Samsung Electronics” компанияси тарихида “Йилнинг энг яхши ходими” мукофотига сазовор бўлган биринчи ўзбекистонлик бўлди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди. 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўз натижаларини бермоқда. Ҳар йили “Samsung Electronics” бош офиси томонидан компания ривожига улкан  ҳисса қўшган ходимга топшириладиган ушбу мукофотни ватандошимизга тақдим этилиши ҳам ушбу фикримизга далил бўла олади.

Маълумотга қараганда, “Samsung Electronics”да бутун дунё бўйлаб (60 га яқин давлат) 250 мингдан ортиқ ходим ишлар экан. Низомиддин Исмоилов эришган муваффақият республикамиз ёшлари учун ўрнак бўлиб хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар