АсосийJamiyat

Маданият вазирлиги ходимлари энди ишга дўппида келишади  

'Маданият вазирлиги ходимлари энди ишга дўппида келишади   'ning rasmi

Эндиликда Маданият вазирлиги ходимлари одатдаги иш кунида ўзбек миллий бош кийими саналган дўппи кийишади. Бу ҳақда вазир Озодбек Назарбеков хабар берди.

"Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан барчангизни табриклайман. Бу имкониятдан фойдаланиб, биз , Маданият вазирлиги ходимлари иш фаолиятимиз давомида дўппи кийишни режалаштирдик”,- дейди у.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков мазкур ташаббус орқали барча кўнгиллиларни дўппи кийишга чорламоқда.

"Барча соҳа вакилларини, ижодкорларни, ватан фидойиларини, кўнгиллиларни ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламан", -дея сўзига якун ясаган Назарбеков.

    Бошқа янгиликлар