Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. "Ўзгидромет" хабарига кўра, баъзи жойларга туман тушиши ҳам мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 9-14° илиқни ташкил этади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-12° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 4-9° илиқ бўлади.






