АсосийSport

Ўзбекистон вакили Осиё волейбол конфедерацияси Бошқарув кенгаши аъзолигига сайланди

'Ўзбекистон вакили Осиё волейбол конфедерацияси Бошқарув кенгаши аъзолигига сайланди'ning rasmi

Туризм ва спорт вазирлигининг маълум қилишича,  бир неча йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик волейболчилар Осиё майдонларига қайтишди.

Қайд этилишича, жумладан, эркаклар терма жамоаси аввалига қитъа чемпионатига саралаш мусобақасида иштирок этган бўлса, кейинроқ Япония давлати мезбонлик қилган Осиё чемпионатининг финал босқичида ҳам иштирок этди. Ўзбекистон чемпиони АГМК клуби эса қитъа Чемпионлари лигаси баҳсларида қатнашди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда жорий йил давомида Марказий Осиё давлатлари иштирокида ўтказилган халқаро мусобақалар ҳамда хотира турнирлари натижасида Осиё волейбол конфедерациясининг мамлакатга бўлган муносабати ижобий томонга ўзгаргани айтилади.

Натижада 2022 йил 6-13 июнь кунлари ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлиги Тошкентга ишониб топширилди.

Вазирлик, шунингдек, Ўзбекистон учун яна бир қувончли хабарни берди.

Унга кўра,  Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ҳусан Эркинович Насруллаев Осиё волейбол конфедерацияси Марказий зонаси Бошқарув кенгаши аъзолигига сайланди.

 "Ҳамюртимизни ушбу масъулиятли лавозимга сайлангани билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятида омад тилаймиз",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар