АсосийJamiyat

Бангладешда ишлаш истагида бўлганларга таклифлар бор

'Бангладешда ишлаш истагида бўлганларга таклифлар бор'ning rasmi

Россия Федерациясининг йирик иш берувчиларидан бири атом энергетикаси, саноат, турар-жой қурилиши объектларида ишлаш истагида бўлган фуқароларни ишга таклиф этмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Бўш иш ўринлари:

- металл конструкциялар ва арматурани пайвандлаш;

- пўлат конструкцияларни ўрнатувчи монтажчи.

 Иш жойи: Бангладеш Республикаси, “Ruppur” атом электр станциясининг қурилиш лойиҳаси.

 Иш графиги: 6/1 кунлик иш ҳафтаси, бир сменада 12 соат иш вақти.

 Ойлик маоши (иш ҳажми ва соати қараб):

- иссиқлик ва механик ўрнатиш профилининг асосий ишчилари учун 110-120 минг Бангладеш такаси (1250-1400 АҚШ доллари);

- умумий қурилиш ишчилари учун 90-100 минг Бангладеш такаси (1050-1150 АҚШ доллари);

- қурилиш-монтаж ишлари учун 120-130 минг Бангладеш такаси (1400-1500 АҚШ доллари).

Талаблар:

- 18-50 ёшгача бўлиши;

- судланмаган бўлиши;

- хорижга чиқиш паспорти бўлиши;

- касбий малака сертификати мавжудлиги;

- 4-малака тоифаси ва ундан юқори бўлган пайвандчи касби бўйича камида 1 йил иш тажрибаси (иш тажрибаси расман тасдиқланган бўлиши керак) эга бўлиши;

- баландликда ишлаш учун гувоҳнома;

- рус тилини мукаммал даражада билиш талаб этилади.

Таъкидланишича, транспорт, яшаш, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар иш берувчи томонидан қопланади.

 

    Бошқа янгиликлар