АсосийJamiyat

Сурхондарёдаги портлаш вайроналаридан иккинчи жасад олиб чиқилди

'Сурхондарёдаги портлаш вайроналаридан иккинчи жасад олиб чиқилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 7 декабр куни соат 03:57 да Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги “Indenim” савдо марказида портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 9 нафар одам жароҳатланган ва 1 киши ҳалок бўлгани айтилган эди. 

 Айни пайтда ФВВ Матбуот хизматининг хабар беришича, юзага келган вайроналар остида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилганда, иккинчи ҳалок бўлган фуқаро  топилди.

Эслатиб ўтамиз, Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар