АсосийJamiyat

"Гижжа билан зарарланиш кўрсаткичи 97-99 фоиз!" Ўзбекистонда оммавий дегельминтизация кунлари ўтказилмоқда

'"Гижжа билан зарарланиш кўрсаткичи 97-99 фоиз!" Ўзбекистонда оммавий дегельминтизация кунлари ўтказилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда 2021 йил 6-11 декабрь  кунлари эса дегельминтизациянинг 2-тури ўтказилмоқда. Бу ҳақда Саитария-эпидемиология хизмати хабар қилди. 

Маълум қинишича, Жахон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) болалар соғлигини мустахкамлаш ва  озиқ-овқат моддаларини организмда сўрилишини яхшилаш мақсадида оммавий дегельминтизация тадбирларини ўтказилишини таклиф этади. Болаларни гижжа касаллиги билан зарарланиш даражаси 20 фоиздан юқори  бўлган уюшган жамоаларда барча боларни 100 фоиз бир марта, 50 фоиздан юқори  бўлганда эса 2марта дегельминтизация қилиниши лозимлиги ЖССТ томонидан таклиф этилган. ЖССТ томонидан оммавий дегельминтизация тадбирларини ўтказиш учун гижжаларга қарши дори воситалари билан таъминлаб келмоқда.

2020 йил 10 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4887-сон Қарори асосида 2-10 ёшдаги болаларнинг соғлигини яхшилаш ҳамда Республикада ўрта таълим муассасаларидаги болалар ўртасида ичак гельминтози билан касалланишни камайтириш мақсадида  2021 йил 19-24 апрель кунлари 2-10 ёшдаги болаларга ҳамда зарарланиши юқори бўлган мактабларда 15 ёшгача бўлган мактаб ўқувчиларга Альбендозол 400 мг, 2-10 ёшдаги болаларга Мебендазол 500 мг  дори воситасини тарқатиш орқали оммавий дегельминтизациянинг 1 -тури  ўтказилган эди. 2021 йил 6-11 декабрь  кунлари эса дегельминтизациянинг 2-тури ўтказилмоқда.   Оммавий дегельминтизация тадбирлари ЖССТ, «AmeriCares»Халқаро ташкилоти орқали “Соғлом авлод учун”Халқаро нодавлат хайрия жамғармаси хомийлигида ўтказилади.  Оммавий дегельминтизация тадбирларида тиббиёт ходимлари билан бир қаторда  умум таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотларининг масъул ходимлари хам жалб этилади.

Дегельминтизация тадбирларини самарадорлиги аниқлаш мақсадида касалланиш даражаси юқори бўлган мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари танлов асосида тадбирни ўтказилишидан олдин ва кейин ўтказилади.

Олдинги йилларда ўтказилган дегельминтизация тадбирларини натижаси шуни кўрсатдики, даволаш ишлари ўтказилгандан сўнг болалар ўртасида касалланиш даражаси 3-4 мартага камайишига эришилди.

Оммавий дегельминтизация тадбирларини ўтказилиши гижжа касаллиги билан касалланиш даражасини,уни тарқалишини камайишига хамда ахоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб борилиши касалликни қайта юқишини олдини олади.

Бундай тадбирларни мунтазам равишда ўтказилиши болаларни саломатлигини мустахкамлашга хамда уларни жисмонан бақувват ва ақлан етук бўлиб ривожланишига ўзининг ижобиий таъсирини кўрсатади. 

Маълумот учун:

Ҳар йили 200 мингдан ортиқ беморлар лаборатория йўли билан аниқланади. Шулардан 90 фоизи болалардир. Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларни ичак гельминтозлари (асосан энтеробиоз,гименолепидоз,аскаридоз,трихоцефалёз) билан зарарланиш кўрсаткичи 97-99 фоизни ташкил этади. Гельминтозлар одамнинг амалда хамма органлари ва тўқималарини зарарлаши мумкин. Лекин кўп ҳолларда ичак, ўпка ва жигар тўқималарини зарарлантиради. Гельминтлар организмда сенсибилизация қўзғатиб, кейин аллергик реакцияларни ривожлантиради, киши органлари ва тўқималарини механик шикастлантиради ва уларнинг фаолиятини бузади. Улар озиқ-овқат моддалари, витаминлар ва минерал моддаларнинг сўрилишини ёмонлаштиради, кам қонликни ривожланишига сабаб бўлади, юқумли касалликларнинг кечишини оғирлаштиради ва уларга қарши эмлашнинг самарадорлигини пасайтиради. Гижжалар болаларнинг жисмоний ривожланишини сусайтиради, иш қобилиятини пасайтириши ва ақлий фаолиятини ночорлаштириши исботланган.

Гельминтозлар билан касалланиш даражасини юқорилигини асосий сабаби ахолини тиббий маданиятини етарли эмаслиги, ижтимоий-маиший шароитларини (тоза ичимлик суви билан таъминланиши, санитария талабига жавоб берадиган хожатхоналар) талаб даражасида эмаслигидир.

Гижжа касалликларини олдини олишнинг асосий йўналишларидан бири даврий равишда гижжаларга қарши препаратлари билан даволаш ишларини олиб боришдир. Бу тадбир ўз навбатида  болалар ўртасида касалланишни камайишига олиб келади. Дегельминтизация тадбирлари соғлиқни мустахкамлайди ва  озиқ-овқат моддаларини организмда сўрилишини яхшилайди.  

 

    Бошқа янгиликлар