ФВВ Матбуот хизмати Сурхондарё вилояти Денов туманидаги портлаш бўйича қўшимча маълумот тақдим этди.
Маълум қилинишича, 9 нафар фуқаро турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Чақнаш натижасида содир бўлган ёнғин 28 дақиқа мобайнида ФВВ куч-воситалари томонидан ўчирилган. 30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган.
Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.






