Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги ўрганишлар давомида Гулистон кўчасида барпо этилган қулупнай етиштиришга ихтисослашган замонавий иссиқхонани кўздан кечирди.
Қайд этилишича, 1,12 гектар майдонда ташкил этилган гидропоника усулидаги иссиқхона лойиҳа қиймати 700 минг АҚШ долларига тенг.
Маълумотга кўра, Туркиядан олиб келинган 145 минг кўчатдан йилига 70 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилган.
Шунингдек, шу жойга ёндош ҳудудда 2000 тонна маҳсулотни совутишга мўлжалланган катта сиғимли музлатгич ҳам қурилиши бошлангани айтилади.






